“The Economist” йил давлатини эълон қилди
Олам
−
22 Декабрь 2020
6954Буюк Британиянинг дунёга машҳур “The Economist” журнали Африка жанубида жойлашган Малави Республикасини йил давлати деб эълон қилди. Бу қарорни нашр “авторитар ҳудудда демократиянинг тикланиши” учун дея изоҳлади.
Хабар берилишича, коронавирус пандемияси даврида ўнлаб мамлакатларда демократия ва инсон ҳуқуқларига бўлган ҳурмат сезиларли пасайган. Малави эса бу борада вазият яхшиланган ягона давлатга айланди.
Жорий йилнинг 28 май куни Питер Мутарика Малавидаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди ва иккинчи муддатга сайландганди. Бироқ кейинроқ бу натижалар бекор қилинди.
“Овозларни ҳисоблаш махсус суюқлик билан сохталаштирилган. Хорижий кузатувчилар бепарволик билан сайловни ўтган деб тан олган. Малавиликлар бунга қарши оммавий норозилик бошлади. Натижада Конституцион суд президентлик сайловлари натижасини бекор қилди”, деган нашр.
Жорий йилнинг июнь ойида такроран ўтказилган сайловларда собиқ Президент мағлуб бўлган ва муҳолифат номзоди Лазарус Чаквер ғалаба қозонган.
“Малави ҳалигача қашшоқ, лекин у ерда яшовчи одамлар — фуқаро, қул эмас”, дея ёзган “The Economist”.
Эслатиб ўтамиз, “The Economist” 2019 йилда Ўзбекистонни йил давлати деб эълон қилган эди.
LiveБарчаси