The Broad музейига асос солган миллиардер вафот этди
Олам
−
01 Май 2021
2110АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 87 ёшли миллиардер, филантроп, замонавий санъат коллекционери ва тадбиркор Эли Броуд вафот этди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берган.
Броуднинг бойлиги 6,9 миллиард долларга баҳоланмоқда. У Forbes Real-Time'нинг энг бой америкаликлар рўйхатида 85-ўринни эгаллаган.
Таъкидланишича, Броуд узоқ давом этган хасталикдан сўнг, Седарс-Синай тиббиёт марказида вафот этган.
Броуд 1933 йилда Нью-Йорк штатида туғилган ва кейинчалик Детройтга кўчиб ўтган. Миллиардер мутахассислиги бўйича бухгалтер бўлган, у кўчмас мулк ва суғурта билан шуғулланган.
Миллиардер Лос-Анжелесни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган, масалан, The Broad музейига асос солган. Музейга кириш текин. Унда икки мингта бадиий асар намойиш этилади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023