Тезкор! Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
09:51 10396 2 дақиқа
Жорий йилнинг 13–15 июнь кунлари кутилayotgan ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Синоптиклар тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирган. Шунингдек, айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши оқибатида ёмғир сувлари тўпланиб, паст жойларни сув босиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирилган.
Фуқароларга заруратсиз равишда сел хавфи юқори бўлган ҳудудларга бормаслик, тоғли йўлларда ҳаракатланишда эҳтиёткорлик чораларига қатъий амал қилиш тавсия этилган.
Live
Барчаси