Тезкор: Президент муҳтож оилаларнинг болаларига мактаб формаси учун 500 минг сўмдан пул ажратди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 август куни  "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Қарор билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш  ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида:

2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

•    моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

•    боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

•    ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

Мазкур қарорда назарда тутилган маблағларнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга мақсадли ва манзилли етказилиши юзасидан:

•    Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси – боқувчисини йўқотган оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга моддий ёрдам пулларининг пенсияларни (нафақаларни) тўлаш учун белгиланган муддатда манзилли етказилишини ташкил этиш бўйича;

•    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари – моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостлари шакллантирилиши ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг ўз вақтида ва манзилли етказилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича;

•    Молия вазирлиги – зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий бюджетларига ўз вақтида ажратилиши бўйича;

•    Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда – моддий ёрдам маблағларини тарқатиш учун нақд пул билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгиланди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг