Тезкор: доллар курси кескин кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 62,28 сўмга ошди ва 12 048,84 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 50,05 сўмга кўтарилиб, 13 741,70 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,79 сўмга ошди ва 152,88 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 7,33 сўмга кўтарилиб, 1779 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 200 сўмга ошди ва 1 млн 837 минг 400 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 22 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 9 млн 68 минг 876 сўмга ошди ва 793 млн 360 минг 800 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг