Тезкор: “Британча” коронавирус Ўзбекистонда ҳам аниқланди
Жамият
−
30 Январь 2021
25177Бутун дунёда коронавируснинг тарқалиши янги босқичга киргани ҳеч кимга сир эмас. Бунга вируснинг "британча штамми" ҳам сабаб бўлмоқда. Афсуски, бугун, 30 январь куни инфекциянинг "британча штамми" Ўзбекистонда ҳам аниқланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати маълум қилди.
"COVID-19 нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди", деган Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган илк бемор ўтган йилнинг 16 март куни Францияда бўлиб қайтган аёлда аниқланганди.
LiveБарчаси