Тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юзага келди. Жабрланганлар бор
Жамият
−
14 Апрель 2020
10357Бугун, 14 апрель куни “Форд” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси “Эпика” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмат хабар берди.
Таъкидланишича, йўл транспорт ҳодисаси тез тиббий ёрдам автомашинасига йўл бермаслик оқибатида келиб чиққан. Ушбу автоҳалокат оқибатида 5 киши жароҳат олгани маълум қилинди.
"Жорий йилнинг 14 апрель куни соат 12:40 лар атрофида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Нурафшон-Чиғатой кўчалари кесишмасида чақирув бўйича маёқчалари ёқилган ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳайдовчи Г.И. “Форд” русумли тез тиббий ёрдам автомашинасида ҳаракатланиб чиққан вақтида яшил чироқда кесишмадан ҳаракатланиб ўтаётган ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги “Эпика” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган"
Маълум қилинишича, “Эпика” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчиси, “Форд” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Тўқнашув юзасидан ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси