Тез орада Ўзбекистон бозорида янги 6 ўриндиқли Kia Carens минивени пайдо бўлади
Бизнес
−
30 Апрель
12702Kia брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи яқин орада Ўзбекистон бозорига олти ўриндиқли янги Kia Carens минивени чиқарилишини эълон қилди.
Carens замонавий оилаларнинг ўсиб бораётган талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда махсус яратилган ва оилавий автомобилларнинг янги сегментини яратиш учун мўлжаллангандир. Уч қаторли ихчам минивен салоннинг юқори даражадаги безатилишини, автомобилнинг ахборот тармоқлари ва қурилмалари билан интеграциялашув функцияларини, кроссоверга хос услубдаги дизайнни ва ҳайратомуз кенгликни, шу жумладан учинчи қатордаги йўловчилар учун кенгликни тақдим этади.
Carens дизайни «Табиат жасорати» тамойилига асосланади: ихчам минивен нафақат бренднинг янги дизайн йўналишини намойиш этади, балки у табиатнинг мукаммаллиги ва соддалигига ҳурматни акс эттиради.
Янги Carens’нинг қиёфасида Kia’нинг «Йўлбарс табассуми» услубидаги радиатор панжараси замонавий тарзда ишланган, шунингдек, қуйи ҳаво олиш панжаралари ҳам таъсирчан тарзда акцентланган. Ёруғлик диодли фаралар ва кундузги юриш чироқлари ажойиб ташқи қиёфани яратадилар. Ихчам минивен Kia брендининг кроссоверлар қаторидаги моделларга охшатилиб ишланиши натижасида ён томонидан дадил ва қудратли кўринишга эга бўлиб, бу унинг дизайнидаги куч ва нафосатнинг уйғунлашувини қўшимча равишда таъкидлайди.
Минивеннинг интерери замонавий истеъмолчилар эҳтиёжларини ҳисобга олади. Футуристик дизайнга эга олд панел салоннинг кенглиги ва ҳашаматлилиги ҳиссини шаклантиради. Эшикларнинг безатилишидаги хромланган элементлар премиум сифатга мансублик ҳиссини орттиради. Олд панелга Apple CarPlay вa Android Auto’ни қўллаб–қувватловчи 8 дюймли экранли мультимедиа тизимини интеграцияланган, пастроқда эса – кўп функцияли марказий консол мавжуд.
«Kia Carens бизнинг «Қарама–қаршиликлар уйғунлиги» дизайн концепциямизнинг мукаммал тимсолига айланди. У ўзида спортча характерни, нафис ўзига хослик ва уникал эстетикани муваффақиятли уйғунлаштиради. Kia Carens замон билан ҳамнафас бўлган мижозларнинг уч қаторли оилавий автомобилларга қўяётган талабларини тўлиқ акс эттиради», – деб таъкидлайди, Корея автомобил ишлаб чиқарувчиси бўлган Kia компаниясининг ижрочи вице-президенти ва глобал дизайн бўлими бошлиғи Карим Ҳабиб.
Kia Carens’нинг Ўзбекистондаги сотувларининг бошланиш санаси, шунингдек, техник характеристикалари ва комплектациялари ҳақидаги батафсил маълумотлар 2024 йилнинг май ойида эълон қилинади.
Телефон: +998 (55) 500-83-33
Сайт: kia.uz
Instagram: @kia__uzbekistan
Telegram: t.me/kia_rasmiy
Telegram-бот: t.me/kiauzbekistanbot
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси