Тез орада Тошкентда энг юқори ҳаракат тезлиги пасайтирилади
Жамият
−
10 Февраль 2022
7144Тез орада Тошкентда транспорт воситалари учун белгиланган максимал тезлик миқдори камайтирилиши бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг ўзи Самарқандга ташрифи чоғида маълум қилди.
Ташриф давомида Президент Самарқандда янги қурилган ер ости тоннели, йўлларни кўздан кечирди, хавфсиз йўл, хавфсиз пиёда концепциясини яратиш ҳақида сўзлади.
“Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади”, деди Мирзиёев.
Аввалроқ, Президент Тошкентга 2016 йилда йўқ қилинган трамвай қайтишини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда одамлар коронавирусдан кўра йўллардаги транспорт ҳодисаларидан кўпроқ вафот этаётганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь