Тестнинг иккинчи кунида 5 695 нафар абитуриент имтиҳонга келмади

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 сентябридан Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Кеча, 3 сентябрь куни ўтказилган имтиҳонлар якунига кўра, 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмагани маълум бўлди. 

Республикадаги 65 та объектда (48 та стадион ва 17 та ҳиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08:00 да бошланиб, 11:00 да тугаган. 2-смена эса 17:00 да бошланиб, 20:00 да тугаган.

Наманган вилоятида об-ҳаво туфайли, 2-сменада имтиҳон соат 18:30 да бошланиб, 21:30 да якунланган.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 919 нафар абитуриентдан 112 103 нафари – 95,1 % қатнашган. 

6 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмаган. Жами 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмаган.

40 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 28 нафари телефон, 3 нафари шпаргалка, 9 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун четлатилган.

75 нафар абитуриент имтиҳон жараёнида:

•    62 нафари телефон ва электрон қурилмалар;

•    7 нафари шпаргалка;

•    4 нафари тест материалларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилгани;

•    2 нафари бошқа шахснинг ўрнига киргани учун четлатилган.

Наманган, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган 6 нафар “сохта абитуриентлар” жараёндан четлатилиб, Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Кириш имтиҳони

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг