Тест натижалари бўйича апелляция бериш тартиби қандай?

Фойдали

image

Куни кеча Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари якунланди. Якуний натижалар имтиҳон кунидан кейин бир ҳафта ичида эълон қилинади. Абитуриентлар орасида ўз балидан норозилар ҳам учрайди. Норози абитуриентлар апелляция топширади.

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Шундан сўнг абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.

Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг