Tesla тез орада роботакси хизматини ишга туширади
Технология
−
11 Июнь 2458 1 дақиқа
Америкалик миллиардер, Tesla ва SpaceX компаниялари эгаси Илон Маск 22 июн куни ҳайдовчисиз такси (роботакси) хизматини йўлга қўйиш режасини маълум қилди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Маскнинг сўзларига кўра, ҳайдовчисиз электромобиллар бўйича биринчи синов сафарлари Техаснинг Остин шаҳрида бошланиши мумкин.
“Биз хавфсизлик масалаларига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашамиз, шунинг учун ишга тушириш санаси мослаштирилиши мумкин”, деди у.
ОАВ янги хизматнинг ишга туширилиши инвесторлар, Уолл-стрит таҳлилчилари ва автомобиль ишқибозларида катта қизиқиш уйғотаётгани ҳақида хабар бермоқда.
Ўтган ойда Маск CNBC телеканалига берган интервьюсида аниқлик киритишича, дастлабки босқичда роботакси масофадан туриб бошқарилади ва фақат энг хавфсиз деб топилган қатъий чекланган ҳудудларда ҳаракатлана олади.
Live
Барчаси