Tesla Cybertruck’ни тақдим этди (фото)

Технология

image

Tesla тўрт йиллик кечикишдан сўнг биринчи Cybertruck’нинг қурилиш ишларини якунлади. Бу ҳақда компаниянинг твитига таяниб, “Reuters” нашри хабар берди.

Машина 2019 йилда кўргазмага қўйилган, аммо яхши ишлаб чиқилмаган ойналари сабаб қайта ишлаш жараёнида эди. Кўргазмада Tesla бош директори Илон Маск машина дизайнери томонидан “синмас” деб баҳоланган "Tesla зирҳли ойнаси"нинг бир эмас, иккитасини уриб синдирган. Шундан буён компания ишлаб чиқариш вақтини ортга суриб келди.

Cybertruck ишга туширилиши Тesla`га АҚШ бозорининг энг даромадли компаниялари Ford Motor ва Rivian Automotive каби электр пикапларга рақобатчи бўлиш имкониятини беради.

Маълумотларга кўра, Маск Cybertruck ишлаб чиқариш кўрсаткичини компания талабига қараб йилига чорак миллионга етказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, бундан беш йил аввал SpaceX компанияси томонидан коинотга учирилган Tesla электромобили шу йил февраль ойида Марс орбитасига етиб борган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made