Тesla акцияларининг нархи тушди
Технология
−
15 Декабрь 2022
4066Тesla акциялари нархи кеча, 14 декабрь куни икки йиллик энг паст даражага тушиб кетди. Бу ҳақда “3dnews” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Тesla акциялари нархи жорий йил бошига нисбатан 60% га арзонлаган. Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлган. Хусусан, сармоядорлар компания раҳбари Тwitter’га ҳаддан ташқари эътибор қаратаётгани ва бунинг натижасида Тesla қаровсиз қолаётганидан норози бўлмоқда. Шунингдек, Илон Маск ўзига тегишли бўлган тахминан 3,6 миллиард долларлик акцияларни сотганидан сўнг нархлар 12%га арзонлагани ҳам сармоядорлар норозилигини оширди.
“Илон Тesla’дан воз кечди ва Tesla’нинг ишлайдиган бош директори йўқ. Бизга Тим Кук каби ишлаш интизомини кузатадиган раҳбар керак, Илонга ўхшаган эмас”, дейди Тesla’нинг учинчи йирик хусусий акциядори Лео Когуан.
Кўплаб таҳлилчилар ҳам Маскнинг Тwitter эгаси сифатидаги хатти-ҳаракатлари Теsla компаниясига қимматга тушишини айтмоқда. Таъкидланишича, Маскнинг баҳсли ҳаракатлари Тesla имиджига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, Goldman Sachs инвестицион банки вакиллари ҳам Теsla акцияларини 305 доллардан 235 долларгача пасайишини прогноз қилган. Уларнинг хулосасига кўра, макроиқтисодий қийинчиликлар шароитида электромобилларга талабнинг камайиши ушбу қимматли қоғозлар нархининг ҳам тушишига олиб келади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15