Террорчилар учун махсус қамоқхона қурилади

Олам

image

Тожикистонда террорчилик учун озодликдан маҳрум этилганлар учун камера типидаги қамоқхона қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров матбуот анжуманида маълум қилган. 

Унинг сўзларига кўра, бундай маҳбусларни бошқалардан алоҳида тарбиялаш осонроқ, чунки улар экстремистик ғояларни тарғиб қилишнинг асосий манбаи бўлади.

“Бундай қамоқхона қурилиши маҳбуслар орасида қотилликни ва экстремистик ғоялар тарқалишини олди олинади”, дейди амалдор.

Умаровнинг фикрига кўра, камера типидаги қамоқхона бу тоифадаги маҳбусларни яхшироқ назорат қилиш, қочишга уриниш ва исёнларни олдини олади. Бундан ташқари, маҳбусларни ажратиш бошқа маҳбуслар хавфсизлигини таъминлайди.

Махсус қамоқхона қуриш ҳақидаги таклифлар жорий йилнинг ноябрь ва май ойларида Хўжанд ва Ваҳдатдаги колонияларида юз берган тартибсизликлардан кейин пайдо бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қамоқхона

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг