Термиздан давлатлараро автокарвон йўлга чиқди

Жамият

image

11 август куни Термиздан “Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой” йўналишида янги транспорт коридори бўйича тажриба-синов автокарвони йўлга чиқди. 

Автокарвон Ўзбекистон ва Тожикистондан Хитойга юкларни тўғридан- тўғри етказиб бериш имкониятлари ва транзит салоҳиятининг мавжуд бироқ тўлиқ фойдаланилмаётган қувватларини намоён этиб беради.  

“Термиз — Душанбе — Қашғар”йўналиши бўйича ташкил этилаётган ушбу автокарвон Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 6 апрелдаги “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилмоқда.   

Автокарвонда ҳар уч давлатдан иккитадан катта ҳажмли юк автомобиллари иштирок этишмоқда. Бугун “Termez Cargo Centr” логистика терминалидан юк ортган жами 6 та автомобиль “Термиз (Ўзбекистон) – Душанбе, Ваҳдат, Кўлоб, Қалъаи Хумб, Хоруғ, Кульма (Тожикистон ) –  Қашғар (Хитой ) йўналишида ҳаракатланиб умумий ҳисобда 1 минг 422 километр масофани босиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг