Тошкентда эркак қарийб 3 кг кўкнори билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2,5 кг “опий” ва 3 кг кўкнор бошоқлари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тезкор тадбирда “ўзбек-афғон” давлат чегарасининг Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган умумий оғирлиги 2 кг 562 гр бўлган “опий” гиёҳвандлик воситаси олинган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, унинг эгаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бошқа ҳолатда эса Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 1974 й.т. шахснинг яшаш хонадонида 2 кг 930 гр кўкнор бошоқлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 201 кг каннабис ва 1 кг 994 гр “гашиш” мусодара қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг