Термизда қоидабузар ЙПХ ходимига чора кўрилди
Жамият
−
30 Январь 2021
5323Жорий йилнинг 25 январь куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ЙПХ ходими қоида бузгани акс этган видео тарқалди. Қоидабузар ЙПХ ходимига чора кўрилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида, вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган Mercedes-Benz русумли, 75 203 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили тўхташ қоидаларига амал қилмасдан, бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берган ҳолда йўлнинг қатнов қисмига тўхтагани акс этган.
Мазкур Mercedes-Benz русумли, 75 203 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходим Ш.Т. га нисбатан тўхташ қоидаларини бузгани бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)си тартибида баённома расмийлаштирилган.
LiveБарчаси