Термиз шаҳрининг ҳудуди кенгайтирилади
Жамият
−
14 Декабрь 2019
5598Хабарингиз бор, бугун, 14 декбарь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти.
QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, сенаторлар Сурхондарё вилояти Термиз туманининг чегарасини ўзгартириш, Термиз шаҳрининг чегарасини кенгайтириш ҳамда уларнинг чегараларини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқди.
Назарда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудидаги “Мангузар”, “Чегара”, “Паттакесар”, “Тинчлик”, “Алишер Навоий”, “Кокилдор ота” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари тўлиқ, “Нурли диёр” ва “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисми (умумий ер майдони 1 561 гектар) Термиз шаҳри таркибига ўтказилади.
Сенаторлар муҳокамалар якунида Термиз шаҳрини кенгайтириш таклифини маъқуллади.
LiveБарчаси