Термиз савдо марказига 800 мингдан ортиқ афғонистонлик келди – Шавкат Мирзиёев
3-саҳифа
−
27 Февраль 3480 1 дақиқа
Термиз халқаро савдо маркази катта натижалар бермоқда. Ўтган йили марказга 800 мингдан ортиқ Афғонистон фуқаролари ташриф буюрди, экспорт 320 миллион доллар бўлди. Бу ҳақда бугун, 27 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилишда айтиб ўтилди.
Тадбиркорлар ва инвесторлар фаолиятини кенгайтириб, Термиз халқаро савдо марказида йирик ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича таклиф билан чиққан.
Шу боис, марказ ҳудуди 1 минг гектарга етказилиши белгиланган. Мутасаддиларга бунинг ҳисобидан марказдаги экспорт ҳажмини жорий йил 600 миллион, келаси йил 1 миллиард долларга етказиш, қўшимча 10 минг иш ўрни яратиш топширилган.
Янги лойиҳалар ҳисобига тадбиркорлар ҳам, савдо қилиш учун келадиган одамлар ҳам каррасига ошади. Шу муносабат билан марказда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида махсус прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолияти йўлга қўйилади.
Эндиликда марказ ҳудудидаги товар савдоси ва хизматлар экспорт сифатида баҳоланади, уларга нисбатан ҳам қўшилган қиймат солиғи “ноль” ставкада қўлланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Сурхондарё вилояти ҳокими, туман ҳокимлари олдида жорий йилда инвестицияларни 3 миллиард долларга, экспортни 1 миллиард долларга етказиш вазифаси турганини айтганди.
Live
Барчаси