Термиз давлат университетида талабалар муштлашди (видео)
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2021
25522Ижтимоий тармоқларда Термиз давлат университети физика-математика факультети ҳовлисида талабалар оммавий муштлашгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 12:49 да Термиз шаҳар "Ўзбекистон" МФЙда жойлашган Термиз давлат университети физика ва математика факультети биносининг кириш қисмида шу факультетнинг 3-курс ва 1-курс талабалари ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Кейин ушбу талабаларни ажратиш учун иккала тарафдан ҳам бошқа талабалар келиб, қўшилган ва жанжаллашаётган талабалар ажратилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан, Термиз давлат университети маъмурияти томонидан ушбу талабаларга нисбатан қонуний чора кўриш учун Термиз шаҳар ИИБга хабар берилган.
“Ҳозирда, Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётганлиги маълум қилинади ва келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади вилоят ИИБ муносабатида.
LiveБарчаси