Терговчиларга нисбатан жиноят иши энди бош прокурор томонидан қўзғатилади
Жамият
−
25 Май 2019
5280Бироз олдин, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани ҳақида маълум қилган эдик.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун “Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларининг дахлсизлиги” номли 34-1-моддаси билан тўлдирилди.
Ушбу моддага мувофиқ, эндиликда Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари суриштирувчиларига, терговчиларига ва раҳбарларига нисбатан жиноят ишлари Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг терговчиларига, бўлинмалари раҳбарларига ва бошлиғига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан қўзғатиладиган бўлди.
LiveБарчаси