ТерДУ 5 кунлик таълим тизимига ўтди
Жамият
−
19 Январь 2020 14503 1 дақиқа
Термиз давлат университетида 5 кунлик таълим тизимига ўтилди. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
“5 кунлик таълим тизимига ўтиш қарорини университетнинг телеграм каналида ўтказилган сўровнома орқали профессор-ўқитувчиларнинг 86 фоизи, талабаларнинг 95 фоизи қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.
Шунга кўра, Термиз давлат университетида жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб ҳафтасида 5 кун дарс бўлади.
Ҳафтанинг шанба куни “Китобхонлик ва мустақил таълим соатлари”, якшанба куни эса одатдагидай дам олиш куни бўлади.
Аввалроқ, Tошкент давлат иқтисодиёт университети жорий йилнинг 25 ноябридан бошлаб беш кунлик таълим тизимига ўтганди. Университетда талабалардан расмий форма талаб қилиш ҳам бекор қилинганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март