Шавкат Мирзиёев таълим соҳасига оид кўргазма билан танишди

Local

−

image

Бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида “Янги Ўзбекистон” университетига ташриф буюриб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва келгусидаги режаларга бағишланган кўргазма билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари дастлаб Ўзбекистонда таълимнинг узвийлигини таъминлаш борасидаги ишлар, эришилган натижалар ва келгуси режалар тақдимотини кўздан кечирган. “Мактабгача таълим”, “Мактаб таълими”, “Иқтидорли мактаб ўқувчилари”, “Профессионал таълим” ва “Олий таълим” павильонларида боланинг илк ёшидан касб эгаллашига қадар бўлган таълим босқичларидаги ислоҳотлар намойиш этилган.

Мамлакат етакчиси университетнинг ўқув ва илмий инфратузилмаси билан танишган. “Келажак муҳандислари” майдони, “Bloomberg” лабораторияси, физика ўқув лабораторияси, муҳандислик фанлари ўқув зали ва Apple Training Center ўқув марказида талабалар учун яратилган имкониятлар ҳақида ахборот берилган.

Шунингдек, Idrock сунъий интеллект кластери, биотехнология ва биоинформатика лабораторияси, материалшунослик, лазер ва нанотехнологиялар ҳамда ADM машинасозлик лабораторияларининг фаолияти намойиш этилган. Бу майдонлар талабаларнинг назарий билимини амалий машғулотлар, тадқиқот ва лойиҳалар билан боғлашга хизмат қилади.

Давлат раҳбари университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича хорижлик ҳамкорлари билан суҳбатлашган.

Ташриф давомида Президент мамлакатнинг фаол ва ташаббускор ўқитувчи ҳамда мураббийлари билан эсдалик учун суратга тушган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends