Теннис: “Уимблдон” сенсацияларсиз ўтмоқда. Энди Маррей анча тер тўкди

Спорт

image

Жорий йилнинг 28 июнь куни Лондон шаҳрида теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” турнири старт олди.  Кеча, 30 июнь куни марказий кортда чемпионлик учун асосий даъвогарлар ўз ўйинларини ўтказди ва ғалаба қозонди.

Икки карра Уимблдон ғолиби, британиялик Энди Маррей “Улкан тож” туркумига кирувчи мусобақанинг учинчи босқичига йўл олди. У германиялик Оскар Оттени қийинчилик билан 6:3, 4:6, 4:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 3 соат 50 дақиқа давом этди.

Маррей еттита эйсни амалга оширди, қўш хато қилмади ва 11 та брейкнинг 6 тасидан фойдаланди. Отте 14 марта эйс, тўққиз марта қўш хатога йўл қўйди ва 4 та брейкдан фойдаланди.

“Уимблдон”нинг 1/8 финалига чиқиш учун Маррей учинчи раундга беллашувсиз етиб келган Канада вакили Денис Шаповалов билан ўйин ўтказади, чунки унинг рақиби испаниялик Пабло Андухар ўйин олдидан қовурғасидан олган жароҳати туфайли мусобақани тарк этди.

Бугун, 1 июль куни мавсумнинг учинчи йирик турнирининг тўртинчи куни. Аёллар ва эркаклар яккалик баҳсларида иккинчи давра учрашувларини ўтказадилар, шунингдек жуфтлик беллашувлари бўлиб ўтади.

“Уимблдон”. 2021 йил 1июль, пайшанба. Марказий кортда 17:30 дан сўнг бошланадиган учрашувлар:

Эшли Барти (Австралия, 1) – Анна Блинкова (Россия)

Элена Веснина (Россия) – Кори Гофф (АҚШ, 20)

Рожер Федерер (Швейцария, 6) – Ришар Гаске (Франция)

1-кортда 17:30 дан сўнг бошланадиган учрашувлар:

Алекс Болт (Австралия) – Камерон Норри (Буюк Британия, 29)

Карлос Алькарас (Испания) – Даниил Медведев (Россия, 2)

Виктория Азаренко (Белорусь, 12) – Сорана Кирстия (Руминия)

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг