Темурбеклар мактаби битирувчиларига алоҳида квота ажратиладиган бўлди
Жамият
−
21 Июль
7155Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда Темурбеклар мактаби битирувчилари учун алоҳида қўшимча квота ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги фармойишида келтирилган.
Президент фармойишига кўра, эндиликда давлат олий таълим муассасаларига киришда тўплаган балига нисбатан маълум миқдордаги қўшимча балл бериладиган шаклдаги имтиёзга эга абитуриентлар 2024/2025-ўқув йилида танлаган таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, тўплаган балига мос равишда давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида қўшимча квота билан талабаликка тавсия этилади.
Бу дегани эндиликда қўшимча балл бериладиган имтиёзлар, энг асосийси Темурбеклар мактаби битирувчилари агар ўтиш бали учун етарли балл тўплай олса, унда улар учун қўшимча квота ажратилади. Бунда олдиндан қўшимча квота сони маълум қилинмайди, чунки неча нафар битирувчи ўқишга кира олиши олдиндан маълум бўлмайди. Мандатдан кейин имтиёзлиларга нечта грант ёки нечта контракт ажратилиши аниқ бўлади.