Қўқонда ичида 20 киши бўлган автобус ағдарилди
Жамият
−
27 Декабрь 2019
7758Қўқон шаҳрида салонида 20 киши бўлган автобус юк автомобили билан тўқнашиб, ағдарилди. Натижада 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 27 декабрь куни соат тахминан 8:30 да Қўқон шаҳридаги Мовароуннахр ва Истиқлол кўчалари кесишмасида ISUZU русумли автобус Газ 52 русумли юк автомашинаси билан тўқнашган ва натижада автобус ёнбошига ағдарилган.
Дастлабки маълумотларга кўра автобус ичида 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 10 нафари тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.
Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.