“Текин бўлса тошни ют”. Тошкентда бепул кийим учун “жанг” бўлди
3-саҳифа
−
06 Январь
16286Ижтимоий тармоқларда бепул кийим-кечак олишга келган фуқаролар томонидан юзага келтирилган тартибсизликлар акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 4 январь куни Юнусобод туманида жойлашган савдо дўконларидан бирида эркаклар учун 300 дона қишки пальто маҳсулотлари текинга тарқатилиши режалаштирилиб, бу хабар “Текинга пальто 300 дона” деб номланган сарлавҳа билан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган. Оқибатда кўплаб фуқаролар ушбу дўконга ташриф буюрган ва дўкон олдида тартибсизликлар юзага келган. Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари аралашуви билан жамоат тартиби сақланиб, вазият назоратга олинган, ҳеч ким жароҳатланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув натижасида савдо дўкони раҳбари 1999 йилда туғилган С.И.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-1-моддасига (“Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш”) асосан, ушбу дўконнинг 9 нафар ишчиларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига тақдим этилган. Суд томонидан С.И.га базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 9 нафар фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
LiveБарчаси