Техникумларда дарслар қачондан бошланиши айтилди
Жамият
−
29 Август 7503 1 дақиқа
Техникумларда янги ўқув йили 3 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғига кўра, республика касбий таълим ташкилотларида 2025/2026-ўқув йили бошланиш санаси тасдиқланди.
Унга кўра, 9-синф негизида шакллантирилган гуруҳларда ҳамда ўрта ва ўрта махсус касбий таълим даражалари бўйича 2- ва 3-курс ўқувчилари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олий таълим муассасалари ва мактабларда янги ўқув йилининг қачондан бошланиши эълон қилинган эди.
Live
Барчаси