ТДЮУ талабаси ўзи ишлайдиган қурилишда ҳалок бўлди
Жамият
−
02 Март 2021
11480Жорий йилнинг 27 февраль куни Тошкент давлат юридик университетининг талабаси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
ОТМнинг 3-курсида таҳсил олувчи Баҳодир Бозоров ўзи ҳам ишлайдиган, ҳам яшайдиган қурилишда иккинчи қаватдан йиқилиб ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги уйдан 5 нафар талабанинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ОТМ талабаларининг ижарада туриши ва бошқа масалалар юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди.
LiveБарчаси