ТДЮУ талабаси ўзи ишлайдиган қурилишда ҳалок бўлди
Local
−
02 March 2021 12839 1 minute
Жорий йилнинг 27 февраль куни Тошкент давлат юридик университетининг талабаси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
ОТМнинг 3-курсида таҳсил олувчи Баҳодир Бозоров ўзи ҳам ишлайдиган, ҳам яшайдиган қурилишда иккинчи қаватдан йиқилиб ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги уйдан 5 нафар талабанинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ОТМ талабаларининг ижарада туриши ва бошқа масалалар юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Live
All
O'zbekiston shakar importini chekladi
27 October