ТДАУнинг Нукус филиали негизида янги ОТМ ташкил этилди
Жамият
−
05 май 2021 4280 1 дақиқа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 275-сонли қарори билан қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, ҳамда фан-таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилди.
Бу олийгоҳ Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида тузилди.
Институтда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилиб, унда ҳафтада беш кунлик ўқиш ва ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.
Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август