TBC Bank Uzbekistan қўшимча $35,1 миллион сармояга эга бўлди

Бизнес

image

2022 йил 8 август куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Жаҳон банки гуруҳи аъзоси Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва TBC Bank Group PLC компанияси TBC Bank Uzbekistan'га (TBC UZ) умумий миқдорда 35,1 миллион доллар қўшимча сармоя киритди. TBC Bank Uzbekistan Грузиянинг йирик TBC Bank Group PLC холдинг компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. TBC Bank Group PLC Англия ва Уэлс рўйхатда, компаниянинг акциялари Лондон фонд биржасида котировка қилинади.

Ушбу капитал оширилиши 2021 йил 30 сентябрда TBC UZ, TBC Bank Group PLC, EBRD ва IFC ўртасида имзоланган инвестицион келишув доирасида кўп йиллик молиялаштириш режасининг бир қисми ҳисобланади. Ушбу келишувга кўра, икки институционал инвесторнинг (ЕТТБ va ХМК) ҳар бири TBC UZ'да 20 фоиздан улушларни қўлга киритган эди.

Илк бадал миқдори 18,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди, шу билан бирга, TBC Bank Group PLC 25,9 миллион долларни инвестиция қилди.

Иккинчи сармоя доирасида ЕТТБ ва ХМК ҳар бири 7 миллион доллардан, TBC Bank Group PLC эса 21,1 миллион доллардан жалб қилди. Натижада TBC UZ'га жами 79,8 миллион доллар инвестиция қилинди.

TBC Bank 2020 йилнинг октябрь ойида тижорий фаолиятини бошлади. Банк Bank TBC Group'га тегишли ва мобил илова орқали чакана банк хизматларини таклиф этувчи “Space” платформасининг инновацион fin-tech базасида фаолият юритади. 2022 йилнинг июлига келиб TBC UZ иловасини 2,4 миллион киши юклаб олди. Айни пайт TBC UZ республиканинг 9 та шаҳридаги шоу-румлари ва бутун мамлакат бўйлаб 33 та “мижозларни фаоллаштириш нуқталари” орқали банк хизматларини тақдим этиб келмоқда.

TBC UZ чакана фойдаланувчиларга онлайн форматда: пул ўтказиш, кредит, автокредит, депозит, муддатли тўлов, банк карталари ва ҳисобварақлар бўйича тўлов қилиш каби хизматларни тақдим этади. Барча имкониятлардан TBC UZ иловасида фойдаланиш мумкин.

Спартак Тетрашвили, TBC Bank Uzbekistan бошқарув раиси буни шундай изоҳлади: 

“Умид қиламизки, ушбу сармоялар нафақат банкимизнинг ривожига, балки бутун мамлакатнинг рақамли соҳаси тараққиётига ҳисса қўшади. Биз халқаро инвесторлар учун Ўзбекистоннинг жозибадорлиги кундан-кунга ошиб бораётганига ўз мисолимизда амин бўлмоқдамиз. Республика Марказий банки томонидан ўтказилаётган реформалар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Янги имкониятлар ва сармоялар бизга мижозлар учун хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ва фойдаланувчилар учун инновацион рақамли хизматлар тақдим этишга ёрдам беради”.

Кассандра Колберт, ХМКнинг Марказий Осиё бўйича катта менежери: 

“Биз TBC Bank Uzbekistan билан ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланаётганидан ва технологик инновацияларга асосланган банк хизматларининг кенгайишини қўллаб-қувватлаётганимиздан мамнунмиз. Ушбу инвестициялар жўшқин, самарали ва мустаҳкам капитализация қилинган хусусий банк секторини яратиш бўйича Ўзбекистонга ёрдам кўрсатишга қаратилган бизнинг стратегиямизга мос келади”.

TBC PLC ҳақида

TBC Bank Group масъулияти чекланган оммавий компания ҳисобланади. TBC ва унинг шўба компаниялари 38,1 фоиз мижозлар кредити ва 37,8 фоиз мижозлар депозити умумий улуши билан Грузия бозоридаги етакчи универсал банк гуруҳи ҳисобланади. TBC чакана хизматлар, корпоратив ва микро, кичик ва ўрта корхоналарни ўз ичига олган бизнеснинг барча асосий йўналишларида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Компаниянинг молиявий хизматлари анъанавий банк таклифларини, шунингдек, соҳадаги илғор ечимларни ўз ичига олади.

ХМК ҳақида

ХМК – Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси, фаолияти ривожланаётган бозорларда хусусий секторга йўналтирилган энг йирик глобал ривожланиш институти. Ушбу корпорация дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритиб, ўз капитали, тажрибаси ва нуфузини ривожланаётган мамлакатларда бозорлар ва имкониятлар яратиш учун сарфлайди. Қўшимча маълумот олишни истасангиз, www.ifc.org сайтига ташриф буюринг.

ЕТТБ ҳақида

ЕТТБ учта қитъанинг 38 мамлакатида хусусий сектор ва тадбиркорлик ташаббусини ривожлантиришга кўмаклашиб келаётган халқаро молиявий ташкилот. Ушбу банк 71 та давлатга, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Европа инвестицион банкига тегишли. ЕТТБнинг сармоялари мамлакатлар иқтисодиётини рақобатбардош, инклюзив, осон бошқариладиган, экологик жиҳатдан тоза ва барқарор қилишга қаратилган. Бугунги кунга келиб ЕТТБ томонидан Ўзбекистондаги 111 та лойиҳага 3,38 миллиард евро жалб қилинди.

Call center: 24/7: 1150

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг tbcbank.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг