Тайваннинг сувости кемаси синов пайти носозликка учради

Олам

image

Хитой Республикасининг маҳаллий Hai Kun сувости кемаси денгиз синовлари вақтида жиддий техник носозликка дуч келди. Бу ҳақда “Mirror Media” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, синов жараёнида гидравлик тизим ишдан чиққан. Оқибатда бошқарув механизмининг муҳим қисми бўлган Х шаклидаги орқа руль ишламай қолган. Денгизчилар фожиа юз бермаслиги учун уни қўлда бошқаришга мажбур бўлган.

Ҳодиса сувости кемасининг иккинчи денгиз синови вақтида юз берган. Маълум қилинишича, барча гидравлик тизимлар бирданига ишламай қолган ва Х шаклидаги орқа руль бутунлай ҳаракатсиз ҳолатга келган. Hai Kun бортидаги хизматчининг айтишича, барчаси жуда қисқа вақтда содир бўлган.

“Гидравлик тизим тўлиқ ишдан чиқди, Х шаклидаги руль умуман бурилмай қолди. Шунда барча денгизчилар бошқарув бўлимида саф тортиб, рулни навбатма-навбат қўл кучи билан айлантиришга мажбур бўлди. Айнан шу йўл билан сувости кемаси хавфли ҳолатдан чиқарилди”, дейди манба.

​Hai Kun Тайваннинг “Indigenous Defense Submarine” дастури доирасида қурилган биринчи кема бўлиб, лойиҳа “CSBC Corp. Taiwan”  компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Ҳарбийлар ва кемасозлар синовлар энг юқори хавфсизлик стандартлари асосида ўтказилаётганини бир неча бор таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрда бортида 220 нафар сайёҳ бўлган кема ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тайван сувости кема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг