Тайванда яна бир кучли зилзила юз берди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 19 сентябрь куни Тайванда 5,9 магнитудали яна бир кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Тайвань сейсмологик хизматининг қайд этишича, ер силкиниши маҳаллий вақти билан соат 10:07 да содир бўлган.

Зилзила эпицентри оролнинг шарқий соҳилидаги Хуалян шаҳридан 69 километр жануби-ғарбда жойлашган. Силкиниш ўчоғи 13,4 километр чуқурликда жойлашган.

Тайвань маъмурияти бош ижрочи раҳбари Цай Инвэнь  фавқулодда вазиятлар хизматларини янги силкинишлар хавфи олдида ҳушёр туришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 сентябрь куни Тайваннинг аҳоли кам яшайдиган жануби-шарқий қисмида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлган эди.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг