Тайванда 13 қаватли бино ёниб кетди. 46 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 14 октябрь куни Тайвань жанубида жойлашган Гаосюн шаҳридаги 13 қаватли турар-жой ва савдо биноси ёниб кетди. Оқибатда 46 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш бошқармаси берган маълумотларга асосланиб BBC хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этиш учун тўрт соатдан кўпроқ вақт сарфлаган. Жабрланганлардан 79 нафари шифохонага олиб борилган. Улардан 14 нафарининг аҳволи оғир.

Айни вақтда ёнғин нимадан келиб чиққани аниқ эмас.

Расмийлар турар-жой биносининг еттинчи ва ўн биринчи қаватлари ўртасида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг