Тайван Бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбони бўлди
Олам
−
02 Январь 2020
5290Бугун, 2 январь куни Тайванда вертолётнинг авариявий қўниши натижасида 8 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида мамлакат Бош штаби раҳбари Шэнь Имин ҳам бор. Бу ҳақда “China Daily” нашри хабар берди.
Ҳалокат натижасида 5 нафар йўловчи омон қолган.
Ҳалокатга учраган Black Hawk вертолёти Тайван Мудофаа вазирлигига тегишли. Унда мамлакатнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари кетаётган бўлган.
Маҳаллий вақт билан от 10:00 ларда вертолёт мажбуран мамлакат шимолидаги Илань шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудга қўнган.