Тайвань ҳеч қачон мустақил бўлмайди – Хитой ТИВ (видео)

Олам

image

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Тайван АҚШ ёрдамида мустақилликка эриша олмаслигини айтди. Бу ҳақда у журналистлар билан қилган мулоқоти давомида сўз очди.

Унинг айтишича, Тайван аввал ҳам мустақил давлат бўлмаган, бундан кейин ҳам мустақил бўлолмайди.

“Дунёда фақат битта Хитой бор. Тайвань ҳеч қачон давлат бўлмаган – на ўтмишда, на келажакда давлатга айланмайди. Материкдаги Хитой ва Тайвань ҳудуди бир давлатга тегишли.

Тайвань мустақиллиги билан бўғознинг икки қирғоғи ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик бир-бирига олов ва сув каби зид. Тайвань мустақиллигига қарши туриш – “ягона Хитой” тамойилига амал қилиш учун зарур”, дея билдирган ТИВ вакили.

Унинг қўшимча қилишича, Тайваннинг ташқи кучлар ёрдамида мустақилликка эришишга бўлган ҳар қандай уриниши – бу хаёл. У бу сўзларни Президент Трампнинг баёнотларига муносабат сифатида келтирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Тайванга 12 миллиард долларлик Америка қуролларини сотиш тўхтатилганини эълон қилганди. Трампнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг кейинги ҳаракатлари Хитойга боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг