“Ақлли шаҳар”га бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда
Жамият
−
09 Октябрь 2019
4700"Ўзбекистон-Германия 2019” илмий-тадқиқот дастурининг режасига биноан шу йилнинг 7-11 октябрь кунлари Германиянинг Олденбург университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда унинг Самарқанд, Нукус ва Урганч филиаллари ҳамкорлигида ТАТУда "SMART CITY" мавзуида халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Университет профессор-ўқитувчилари ва АКТ вазирлиги қошидаги соҳа корхоналари ходимлари учун "SMART CITY" дастури бўйича халқаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ушбу конференция Германия ва Ўзбекистон олимлари, илмий тадқиқотчилар, ишбилармонлари ва жамоат ташкилотларини, илмий-тадқиқот институтлари ва университетлари вакилларини бирлаштирди.
Конференция Германия университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳалқаро ҳамкорлик ўрнатиш учун ҳам катта имконият ҳисобланади.