ТАТУда талабалар 300 млнга тушиб қолиши мумкин. Вазирлик изоҳ берди
Жамият
−
03 Февраль 2022
24678Кеча, 2 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент Ахборот технологиялари университети (ТАТУ) масъулларининг хатоси туфайли 1-семастр якуний имтиҳонларидан йиқилган талабалар университет ҳисобига 300 млн сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Айни вақтда ушбу воқелик эътирозларга сабаб бўлмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат вазирлик томонидан назоратга олинган.
Қайд этиш керак, ТАТУда таълим кредит тизимига ўтган. Шунинг учун талабалар фанлардан якуний имтиҳонларни қониқарли топшира олмай, йиқилса, пулини тўлаб қайта топширишга рухсат олиши лозим.
Талабларнинг мурожаатида айтилишича, университетдаги тизим хатоси ва саволларнинг ҳаддан ташқари мураккаблиги туфайли кўплаб талабалар йиқилган. Бундан барча талабалар норози бўлган ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Талабаларнинг қайд этишича, ТАТУ масъуллари уларнинг мурожаатига қулоқ солмаган.
“Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида мазкур масалани ўрганиш бўйича масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилди .Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан объектив ва батафсил ўрганилади ҳамда натижаси бўйича маълумот вазирлик расмий манбалари орқали қўшимча эълон қилинади”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси