Татаристон Президенти Ўзбекистонга келади
Жамият
−
18 Март 2022 11243 1 дақиқа
Жорий йилнинг 22 март куни Татаристон Президенти Рустам Миннихонов Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Sputnik” Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, Рустам Миннихоновнинг амалий ташрифи икки кун — 22 ва 23 март кунлари давом этади.
Рустам Миннихонов вазирлик ва идораларда бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Бундан ташқари, у бўлажак Чирчиқ кимё-саноат технопаркининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Тошкент вилоятидаги мазкур технопарк Татаристоннинг “Химград” технополиси билан ҳамкорликда қурилмоқда.
Live
Барчаси