Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар табиатга қўйиб юборилди
Жамият
−
02 Июнь 2020
14449Жорий йилнинг 28 май – 1 июнь кунлари оралиғида Қўнғирот туманида Қизил китобга киритилган Йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълум қилди.
Ноёб қуш – йўрға тувалоқлар Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида.
Табиат қўйнига 2040 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960-йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.
LiveБарчаси