Ташландиқ самолёт ҳашаматли виллага айланди (фоторепортаж)
Бу қизиқ
−
16 Январь 2023
171182014 йилгача Индонезиянинг Mandala Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган ташландиқ Boeing 737 самолёти Балида ҳашаматли виллага айлантирилмоқда. Бу ҳақда “Homecrux” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, тадбиркор Феликс Демин бошчилигидаги ушбу лойиҳа 2023 йил март ойида поёнига етиб, меҳмонхона сифатида ташриф буюрувчиларни қабул қилишни бошлайди. Агар ўз вақтида қуриб битказилса, “Private Jet Villa” (“ҳусусий самолёт вилласи”) деб номланаётган ушбу замонавий виллани бир кеча-кундузга 7300 АҚШ долларига ижарага олиш мумкин бўлади.
Тадбиркорнинг айтишича, самолётни асл жойидан ҳозирги жойга кўчириш учун бир ҳафта вақт кетган. У демонтаж қилинган ва жойида қайта қурилган. Самолёт ўрнатилган тепаликка эндиликда ёғоч йўлакча орқали кўтарилиш мумкин ва унинг ёнида катта ҳовуз ҳам бор. Виллага айлантирилган самолётнинг қанотларида эса шишали терасса барпо этилган. Терасса юқори сифатли мебеллар билан жиҳозланган.
Шунингдек, лойиҳа муаллифлари интерьерга минималистик руҳда ёндашган ва самолёт ичкарисида жами иккита ётоқхона ва иккита ҳаммом, шунингдек, ошхона, бар ва овқатланиш бурчаги қурган. Вилла ташқарисида эса кўркам боғ барпо этилган. Самолётни қулай яшаш жойига айлантириш учун барча бошқарув панеллари ва ўриндиқлар ташқарига, очиқ осмон остига жойлаштирилган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь