Tashkent Marketing Forum – 2026 доирасида экспертлар билан 1:1-сессиялар
Бизнес
−
11 Февраль 482 2 дақиқа
Tashkent Marketing Forum – 2026 доирасида маркетинг экспертлари билан “Marketing compass” махсус форматдаги индивидуал учрашувлар ўтказилади. Бу маркетинг соҳасидаги бизнес ва карьера билан боғлиқ саволлар бўйича тезкор ва амалий йўналиш берадиган қисқа 1:1-учрашувлар форматидир.
Бу формат реал муаммолар билан ишлаётган ва умумий маслаҳатлар эмас, балки аниқ йўналиш ҳамда кейинги қадамни билишни истаганлар учун мўлжалланган. Сессиялар стратегия, бренд, коммуникациялар, digital маркетинг, маҳсулот ёки жамоани ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни қамраб олади.
Ҳар бир учрашув форум эксперти билан қисқа ва шахсий мулоқот шаклида ўтказилади. Ҳар бир иштирокчи учун 7 дақиқа ажратилади – бу вақт асосий савол бўйича мутахассис фикрини олиш ва кейинги ҳаракатлар йўналишини аниқлаш учун етарли.
Классик консультациялардан фарқли ўлароқ, “Marketing compass” барча масалаларни батафсил таҳлил қилишга қаратилмаган. Бу формат вазиятни тартибга солиш, мумкин бўлган йўлларни кўриш ва қайси томонга ҳаракат қилиш кераклигини тушунишга ёрдам беради.
Қайси экспертлар билан учрашиш мумкин
1:1-сессияларда Tashkent Marketing Forum – 2026 спикерлари ва экспертлари — маркетинг, брендинг, digital муҳит, тадқиқотлар, продукт ва IT йўналишларида бошқарув тажрибасига эга амалиётчилар иштирок этади.
Учрашувга қуйидаги мавзулар билан келиш мумкин:
- маркетингни тизимли тарзда йўлга қўйиш;
- ўсиш стратегияси ва бренд позицияси;
- PR, коммуникациялар ва ишонч билан ишлаш;
- SMM ва контент – бизнес воситаси сифатида;
- продуcт ва IT маркетинг;
- AI ва маркетинг технологияларини жорий этиш;
- маркетинг жамоаларини ривожлантириш ва карьера навигацияси.
Кимлар учун
1:1-сессиялар қуйидагилар учун фойдали:
- тадбиркорлар ва бизнес эгалари;
- CEO ва жамоа раҳбарлари;
- маркетинг директорлар ва мутахассислар;
- профессионал фаолиятини эндигина бошлаётган ва онгли йўналиш излаётганлар.
Қачон ва қаерда?
14 февраль, 2026 йил
16:30–18:00
AZIMUT Grand Hotel Tashkent
Сессияларда иштирок бепул, олдиндан рўйхатдан ўтиш орқали.
Жойлар сони чекланган, аризалар модерация асосида қабул қилинади.