Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни қабул қилишни бошлади

Жамият

image

Ўзбекистон ташқи ишлари вазирлиги фуқароларга консуллик-ҳуқуқий хизмат кўрсатишни қайта тиклади. Бу ҳақда бугун, 18 май куни вазирлик маълум қилди.

“Республикада эпидемиологик ҳолат барқарорлашгани ва карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилаётгани ҳамда аҳолига узлуксиз консуллик-ҳуқуқий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида 2020-йил 18-майдан бошлаб Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан санитар-гигиеник норма талабларига риоя қилган ҳолда фуқаролар қабули тикланди“, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, қабул амалга оширилаётган бинога кириш йўлаклари пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланган. Фуқаролар қабули ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ва шахсий ҳимоя воситаларидан (тиббий ниқоб, бир марталик қўлқоп ва антисептик воситалар) фойдаланган ҳолда йўлга қўйилади.

Фуқароларни қабул қилиш 10:00 дан 12:00 гача ва 14:00 дан 17:00 гача амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ташқи ишлари вазирлиги

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар