Таровеҳ намози муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 23:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Асосий ёпиладиган йўналишлар қуйидагилар:

  • Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) Катта Қани кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача;
  • Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача;
  • Келес кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача;
  • Камолон кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;
  • Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қани кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача;
  • Қорақамиш-3 кўчаси Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йу́ли кўчасигача.

Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг