Таровеҳ намози муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади

Жамият

image

Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги қатор йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Асосий ёпиладиган йўналишлар қуйидагилар:

•  Қуддус Шариф масжиди бўйича: Янги Сергели кўчасидан – Қипчоқ кўчаси бўйлаб, Нилуфар кўчасигача бўлган қисми;

•  Мирза Юсуф (Бодомзор) масжиди бўйича: Боғишамол кўчасидан Чингиз Айтматов кўчаси бўйлаб  Қози тарнов 2-тор кўчасигача бўлган қисми;

•  Шайх Зайниддин масжиди бўйича:   Беш қайрағоч кўчасидан-Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб, Нурафшон кўчасигача бўлган қисми;

•  Новза масжиди бўйича:  Муқимий кўчасидан Бунёдкор маҳаллий йўли бўйлаб, Сеул кўчасигача бўлган қисми ;

•  Ислом ота масжиди бўйича: Фарғона йўли 5-тор йўлидан Фарғона йўлининг маҳаллий йўли бўйлаб, Олот кўчасигача бўлган қисми;

•  Юнусобод Оқ тепа масжид бўйича: Амир Темир шох кўчасидан  Чинобод кўчаси бўйлаб, Дарвоза кент кўчасигача бўлган қисми;

•  Фотимайи Заҳро масжиди бўйича: Нурафшон кўчасидан Оқтепа Мажлисий кўчаси бўйлаб, Катта Оқ тепа кўчасигача бўлган қисми;

•  Бўта бува масжиди бўйича: Бунёдкор шох кўчасидан Бешқўрғон кўчаси бўйлаб, Бешқўрғон 4-тор кўчасигача бўлган қисми;

•  Яккасарой масжиди: Шота Руставели кўчасидан Яккасарой кўчаси бўйлаб, Боғибўстон кўчасигача бўлган қисми;

•  Усмон Бин маҳзун масжиди: Қушбеги кўчасидан КХАЙ бўйлаб, Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Рамазон ойи 2 апрель санасидан бошланади. Масжидларда эса таровеҳ намози бугун, 1 апрелдан ўқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made