Тармоқларда 15 млндан ортиқ ўзбекистонликнинг маълумотлари тарқалдими?
Жамият
−
03 Февраль 11961 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда ҳукумат тизимларидан камида 15 миллион Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари сиздирилгани ва Dark Web’га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда ва ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
“Шахсий маълумотларингизни бошқа шахсларга ошкор этманг. Давлат ва бошқа электрон ахборот тизимларига киришда мураккаб логин ва пароллардан фойдаланинг. Шунингдек, шубҳали ҳаволалар орқали ўз маълумотларингизни киритишдан сақланишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси