Таркиби ўсимликлардан ташкил топган “гўшт” яратилди (видео)
Саломатлик
−
26 Февраль 2023
13449Словениянинг “Juicy Marbles” компанияси ўсимликлардан иборат гўшт маҳсулоти тайёрлади. Бу ҳақда "MailOnline" нашри хабар берди.
Гўшт ўрнида фойдаланилиши кутилаётган ушбу маҳсулот 765 граммлик плита шаклига эга. Маҳсулот нархи 45 евро миқдорида белгиланиши айтилмоқда. Шунингдек, етказиб бериш хизматини ҳам қўшганда умумий харажат миқдори 60 еврога етади.
Таъкидланишича, ушбу “гўшт” ҳам вегетарианлар, ҳам гўшт истеъмол қилувчилар учун мўлжалланган.
Компания маълумотларига кўра, “гўшт” таркиби сув, соя ва буғдой оқсили, кунгабоқар ёғи, лавлаги кукуни, хамиртуруш экстракти ҳамда B12 витаминидан ташкил топган.
Қайд этилишича, мол гўшти услубида яратилган ушбу маҳсулот бульонлар, сендвичлар, қовурдоқлар, велингтонлар ва гўшт бўлаклари сифатида фойдаланиш учун жуда мос шаклда яратилган.
Шунингдек, тўлиқ пишганда ҳам гўштнинг ички қисми қизил ёки пушти рангда бўлди, чунки унга жуда яхши ишлов берилган бўлиб, толалари юпқа ва ҳақиқий гўшт тузилишига жуда яқин.
Бир нечта рақиб ишлаб чиқарувчилардан фарқли ўлароқ, ушбу гўштни тайёрлашда компания 3D босиб чиқаришдан фойдаланмайди. Бунинг ўрнига улар патент олиши кутилаётган “Meat-o-Matic 9000” номли махфий технологиядан фойдаланади. Бу технология оқсилларни чизиқли толаларга ажратиб, қатлам кўринишига келтиради.
Маҳсулот ўсимликларга асосланган бўлишига қарамай, ҳақиқий гўштни эслатгани учун баъзи вегетарианлар уни истеъмол қилишни истамайди.
LiveБарчаси