Тарқаламиз! Наманганда ўқувчи ютган соврин нима сабабдан берилмагани айтилди
Жамият
−
22 Январь 2022
20803Аввалроқ, Наманган вилояти Норин туманидаги 1-мактаб ўқувчисига берилган ноутбук қайтариб олингани ҳақида видеомурожаат тарқалган эди. Унда, Республика миқёсида ўтказилган онлайн олимпиадада математика фани бўйича 1-ўринни қўлга киритган Муроджон исмли ўқувчига берилган ноутбук қайтариб олингани айтилганди.
Бугун, 22 январь куни ўқувчининг яна бир мурожаати пайдо бўлди. Унда ўқитувчилар совринни 24 январь куни тантанали топширишмоқчи бўлгани айтилган.
“Биз совринни 24 январь куни ҳамма ўқишга келганда, тантанали топширишмоқчи эдик. Совғаларни ўз ўрнида топширдик”, дейди ўқитувчи.
Эслатиб ўтамиз, бу танловда ғолиб бўлган ўқувчиларни тақдирлаш билан боғлиқ биринчи муаммоли ҳолат эмас. Бундан олдин Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги мактаблардан бирининг 8-синф ўқувчиси “Бир миллион дастурчи” кўрик-танловида ғолиб бўлган Сардор Сатторов ваъда қилинган янги ноутбук ўрнига эскиси билан тақдирланганди. Ўқувчи ноҳақликка учраганини айтиб, видеомурожаат йўллаши ортидан бу масала кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Кейинроқ IT-парк танлов ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ муаммо бартараф этилганини, унга янги ноутбук совға қилинганини билдирди.
Ўқувчига нисбатан ноҳақлик қилиниши ортидан Нуробод тумани Халқ таълими бўлими таълим жараёнига АКТни жорий этиш шўъбаси бош мутахассиси Аслиддин Дангалов ишдан олинди. Нуробод туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Наврўзбек Жалолиддиновга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси (интизомий жазолар) 1-бандига асосан “ҳайфсан” берилди. Аммо орадан бироз ўтиб, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Наврўзбек Жалолиддинов вазифасидан озод этилганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь